17:19 / 03.03.2016
1778

ОАВ: америкалик мусиқачи Боб Диланнинг шахсий архиви 15–20 млн долларга сотилди

Тарқатилган айрим маълумотларга кўра, америкалик мусиқачи Боб Диланнинг шахсий архиви 15-20 млн долларга сотилган. Reuters берган маълумотга кўра, қораламалар, фотосуратлар, аудиоплёнкалар, видеоёзувлар ва бошқа турдаги нодир буюмлар коллекциясини Жорж Кайзернинг фонди ҳамда Талса университети сотиб олган.

Эндиликда архивдан фақатгина олимлар фойдалана олишлари мумкин бўлади. Шунингдек, уни одамлар томошаси учун очиқ кўргазмаларда намойиш этиш ҳам мўлжалланган. Диланнинг айтишича, унинг коллекцияси ва ниҳоят ўзига муносиб жой топган.

Фонд ва университет сарфланган маблағни ошкор этишн истамади. Аммо The New York Times газетаси тарқатган маълумотга кўра, гап 15 млн доллардан 20 млн доллар атрофидаги маблағ устида кетмоқда.

Top