11:07 / 04.03.2016
4364

Қозоғистон пойтахтида жойлашган “Абу-Даби Плаза” биноси тағин ёниб кетди

Қозоғистон пойтахтида жойлашган кўптармоқли "Абу-Даби Плаза" биноси тағин ёниб кетди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ қошидаги фақулодда вазиятлар қўмитаси маълум қилган.

Қўмита вакили Руслан Иманкуловнинг сўзларига кўра, ёнғин бинонинг баландда жойлашган қаватларидан бирида, маҳаллий вақт билан 07:47 да бошланган. "Ўт ўчириш бўлимларининг қайд этишича, ёнғин минераль ватадан келиб чиққан ҳамда ёнғиннинг умумий майдони 50 кв. м ни ташкил этади", - деб вазиятга аниқлик киритди Иманкулов.

Ёнғинни ўчириш учун шахсий таркибдаги 4 техника ва 37 киши иштирок этди. "Ёнғин маҳаллий вақт билан 08:47 да бартараф этилди", - деди Иманкулов.

Маълумот учун, жорий йилнинг 13 февраль куни айнан мана шу мажмуада йирик ёнғин келиб чиққан эди.

Top