20:27 / 05.03.2016
5289

Назарбоев Қозоғистондаги биринчи “Макдоналдс”га ташриф буюрди

Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбоев республикада илк маротаба ўз ишини бошлаган таниқли фаст-фуд компанияси ҳисобланмиш McDonald's ресторанига ташриф буюрди. Бу ҳақида РИА “Новости” давлат раҳбарининг матбуот ҳизматидаги ҳавола орқали хабар беради.

Давлат раҳбари компания фаолияти билан танишиб чиқиб, меҳнат жамоаси билан суҳбат қурган. Остонада қад ростлаган мазкур рестораннинг расмий очилиш маросими 8 март куни бўлиб ўтади. Кейинги беш йил ичида яна 15та бўлинмалар ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Хабарларга кўра, McDonald's ресторанининг Қозоғистондаги раҳбари Кайрат Боранбоевдир. Боранбоевнинг қизи президент Назарбоев набирасининг турмуш ўртоғи ҳисобланади.

Top