08:03 / 08.03.2016
5036

АҚШ армиясининг 19 учувчиси ИШИДга қарши операциялар вақтида ҳалок бўлгани маълум қилинди

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ИШИДга қарши операциялар давомида 19 ҳарбий учувчисини йўқотган, деб хабар бермоқда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари вазири Дебора Ли Жеймсга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Биз 19 учувчимизни йўқотганмиз. Улардан 8 нафари душман ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлган", деб таъкидлаб ўтди Жеймс.

Қолган 11 нафар учувчи нима сабабли ҳалок бўлгани маълум қилинмаган.

АҚШ президенти Барак Обама 2014 йил 10 сентябрда ИШИДга қарши курашувчи халқаро коалиция яратилишини эълон қилганди. Бунгача АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Ироқда жангариларга қарши зарбалар бераётган эди.

Top