21:23 / 12.03.2016
1386

"Манчестер Сити" Гвардиола жамоага янги мураббий бўлиши эълон қилингандан кейин 6 та ўйиндан 2 тасида ютди

"Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасининг 30-турида меҳмонда "Норвич" билан 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд қилди.

"Бавария"нинг амалдаги бош мураббийи Хосеп Гвардиола кейинги мавсумдан "Ман Сити"га мураббийлик қилиши ҳақидаги янгиликдан кейин "шаҳарликлар" АПЛдаги охирги 6 та ўйиндан 2 тасидагина ғалаба қозонди: жамоа "Сандерленд" ва "Астон Вилла"ни ютган ҳамда "Лестер", "Тоттенхэм", "Ливерпуль"га ютқазган ва "Норвич" билан дуранг ўйнаган.

Айни вақтда чилилик мутахассис Мануэль Пеллегрини жамоаси 51 очко билан чемпионатда "Лестер", " Тоттенхэм" ва "Арсенал"дан кейин 4-ўринни эгалламоқда.

Top