14:52 / 14.03.2016
1447

Арсен Венгер: «Мен ҳамиша драматик воқеалар марказидаман, бу бир аччиқ сатира қаҳрамони бўлиш каби»

«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер Англия Кубогининг чорак финалида «Уотфорд»дан енгилгач (1:2), мухлисларнинг ундан истеъфо сўраганига муносабатини билдириб ўтди.

«Биз Англия кубоги турнирида узоқ вақт давом этган йўлимизни якунладик. Лекин якун қайғули бўлди. Энди кейинги ўйинга тайёрланишимиз керак.

Кейинги ўйин – бу ҳамиша катта чақириқ бўлади. Бундай вазиятда драматик воқеалар марказида туришингга тўғри келади. Бу худди бир сатирик ҳикоя ичида бўлиш кабидир.
Футболчилар учун ҳозирги вазиятни қабул қилиш жуда қийин. Келинг, бизга мавсум якунлангач баҳо беринг.

Биз мағлубиятга учрадик, аммо «Арсенал» аввал ҳам ютқазиб турган. Келгусида ҳам рўй берадиган мағлубиятлардан муҳофаза қилинмаганмиз. Биз жипслашамиз, муаммоларни ҳал қиламиз ҳамда кейинги ўйинга бошқача куч ва ишонч билан тайёрланамиз.

Мухлислар жамоани қўллаб-қувватлашади. Биз эса ҳар бир ўйин охиригача курашамиз», — дейди Венгер.

Top