21:20 / 14.03.2016
1713

Краснодарда томдан отилган металл қувур бўлаги 7 ойлик чақалоққа шикаст етказди

Россиянинг Краснодар шаҳрида томдан отилган металл қувур бўлаги 7 ойлик чақалоққа шикаст етказди. Қизча бош-мия чаноғи жароҳати билан шифохонага етказилган, деб хабар бермоқда Краснодарь ўлкаси тергов бошқармаси матбуот хизмати.

“Дастлабки маълумотларга кўра, 13 мартда кечки пайт кўп квартирали уйнинг томидан металл қувур бўлаги пастга улоқтирилган, у ерга тушиб сакраб ичида чақалоқ бўлган болалар аравачасига теккан. Оқибатда 7 ойлик чақалоқ тана жароҳатлари олган, шу сабабли у шифохонанинг жонлантириш бўлимига етказилган”, деб айтилмоқда хабарда.

Тахмин қилинишича, қувурни пастга томда ўйнаб юрган 5 бола улоқтирган. Ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда. Терговчилар шунингдек уйга хизмат кўрсатган бошқарув компанияси ҳаракатларига ҳам баҳо бермоқчи.

Top