20:57 / 15.03.2016
2029

Қозоғистон президенти июнь ойида Тошкентга ШҲТ йиғилишида иштирок этиш учун келади

2016 йилнинг 15 март куни Ўзбекистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Икром Назаров Остона шаҳрида Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар тарқатган.

“Оқўрда” қароргоҳидаги маросим доирасида қисқа суҳбат бўлиб ўтди. Қозоғистон Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасидаги стратегик шерик деб ҳисоблашини Қозоғистон Раҳбари таъкидлади. “Биз савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг барча йўналишларида самарали муносабатлар ўрнатиш учун кенг имкониятларга эгамиз”, - деди Н.Назарбоев.

У Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида иштирок этишни режалаштираётганини тасдиқлади.

Тошкентдаги ШҲТ йиғилиши 2016 йилнинг 23-24 июнь кунларида бўлиб ўтади.

Top