00:45 / 16.03.2016
2784

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЮНФПА’дан иккита тез ёрдам машинаси олди

БМТнинг аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги туғилган чақалоқларни ташиш учун мўлжалланган кувез билан жиҳозланган иккита тез ёрдам машинаси топширди. Бу ҳақда uzdaily.uz нашри хабар бермоқда.

ЮНФПА маълумотларига кўра, тез ёрдам машиналари она ва янги туғилган чақалоқни тиббий муассасага юқори малакали ёрдам кўрсатиш учун элтишга мўлжалланган барча зарур ускуналар билан жиҳозланган.

Бу автомобилларнинг харид қилиниши ЮНФПА ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилди.

“Бугун янги туғилган чақалоқларни ташиш учун кувез билан жиҳозланган иккита тез ёрдам машинасининг тақдим қилиниши ЮНФПАнинг шошилинч акушерлик ёрдами тизимини янада такомиллаштириш ҳамда аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилашга қўшган ҳиссасини акс эттиради”, деб айтди ЮНФПА’нинг Ўзбекистондаги вакили Миеко Ябута.

Top