19:18 / 19.03.2016
1344

Биатлон. Габриэла Соукалова Жаҳон Кубогида ғолиб чиқиб, “Катта биллур глобус”ни қўлга киритди

Чехиялик биатлончи Габриэла Соукалова Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида биатлон бўйича жаҳон Кубогининг 9-босқичи доирасидаги аёллар ўртасидаги пойгалардан биридан кейин муддатидан олдин Жаҳон Кубогида ғолиб бўлди.

Гарчи Соукалова Ханти-Мансийскдаги таъқиб пойгасида тўртинчи ўринни эгаллаган бўлсада, умумий турнирда мутлақ етакчиликни сақлаб қолиш учун етарли балл тўплади ва унга “Катта биллур глобус” топширилди.

У шу вақтгача 1106 очко жамғарган ва турнир жадвалидаги энг яқин таъқибчиси, франциялик Мари Дорен Абер (1043) кейинги пойгада қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар энди уни қувиб ўта олмайди.

Италия вакили Доротея Вирер учинчи ўринни (965), финляндиялик биатлончи Кайса Мякяряйнен – тўртинчи ўринни (905), германиялик Франциска Хильдебранд – бешинчи (793), Германиянинг яна бир вакили Лаура Дальмайер – 6-чи ўринни (786) эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Соукалова мавсумда 4 марта олтин медаль олди (Эстерсундда спринтда, Рупольдингда масс-стартда, Преск-Айлда спринт ва таъқиб этиш пойгасида) 11 марта подиумга кўтарилди.

Ўтган мавсумда ғолибликни беларуслик Дарья Домрачева қўлга киритганди. Бу мавсумда у жароҳат туфайли иштирок этмади.

Чехиялик биатлончи АҚШдаги жаҳон кубоги ўтказилаётган Преск-Айл ҳудудидаги қониқарсиз шароитлардан нолиди

Top