21:14 / 21.03.2016
1215

FlyDubai авиакомпанияси Ростов-Донда 22 мартдан бошлаб парвозларни қайта тиклайди

FlyDubai авиакомпанияси 22 мартдан бошлаб Ростов-Дондаги парвозларини қайта бошлайди, деб хабар бермоқда компания вакили маълумотига таяниб The Wall Street Journal.

“Биз авиаҳалокатда қурбон бўлганлар хотирасини ҳурмат қилган ҳолда рейслардан FZ981 рақамини олиб ташладик ва унинг ўрнига FZ935 рақамини жорий этдик”, — деди компания вакили.

Аввалроқ давлатлараро авиация қўмитаси бир ойидан кейин Boeing “қора қути”сидаги ёзувларни эълон қилишини маълум қилди.

Top