08:58 / 22.03.2016
1321

“Реал” Де Хеани харид қилишдан воз кечди ва Кейлор Навас билан шартномани узайтирмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби ўз дарвозабони Кейлор Навасга ишонч билдирмоқда. Маълум қилинишича, 29 ёшли дарвозабонга янги шартнома таклиф қилинади.

“Навас – мухлислар ёқимтойи, у мавсумни юқори даражада ўтказмоқда. Бошқа дарвозабонни, агар у Де Хеа бўлсам ҳам, сотиб олишга эҳтиёж йўқ”, деб айтди клубдаги манба Marca нашрига.

“Реал” Де Хеани 2015 йил ёзда харид қилишга уриниб кўрган эди, бироқ бу битим Мадрид клуби идорасидаги техник носозлик туфайли охирги лаҳзада тузилмай қолганди.

Жорий мавсумда Навас Испания чемпионатида 28 та ўйин ўтказиб, улардан 10 тасида бирорта тўп ўтказиб юбормай, ўз дарвозасини даҳлсиз қолдирган.

Top