18:36 / 23.03.2016
1333

Райан Шоукросс: «Англия термасидаги келажагимни Ибраҳимович 10 дақиқа ичида йўққа чиқарган»

«Сток Сити» жамоаси ҳимоячиси Райан Шоукросс ўзининг Англия терма жамоасидаги омадсиз дебюти (2012 йилда Швеция термасига қарши 2:4 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўртоқлик учрашуви) ҳақида эслаб ўтди.

«Оиламдагилар бу воқеани кулги билан эслашади. Чунки дебютим 10 дақиқа ичида бир кишини деб йўққа чиққан.

Улар айнан Ибраҳимович менинг термадаги фаолиятимни тўхтатганини таъкидлашади. Менда уни тўхтатиш учун имкон бўлганди, лекин ўйламайманки, бошқа кўплаб ҳимоячилар ҳам унга қарши муваффақиятли ҳаракат қила олишади.

Менга ўзимни кўрсатиш учун 10 дақиқа берилган, лекин менинг ўйиним ўхшамаганди.

Менга ўшанда дунёнинг энг кучли футболчиларидан бирига қарши ўйнашга тўғри келганди. Қолаверса, Ибраҳимович ўшанда аъло даражадаги ўйинлар намойиш этаётган пайт эди. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради», – дейди Шоукросс.

Top