10:35 / 24.03.2016
1362

Капелло Италия терма жамоасини бошқариш учун асосий номзод сифатида қаралмоқда

Россия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетганидан бери янги жамоада иш бошламаган мутахассис Фабио Капелло ёзда Италия терма жамоасида фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар тарқатган.

Манбанинг маълумотига кўра, Евро-2016 турнири якунлангач, ҳозирги бош мураббий Антонио Контенинг "Челси"га кетиши эвазига бўшайдиган лавозимни айнан тажрибали мутахассис Фабио Капелло эгаллайди. Шунингдек, унга терма жамоанинг собиқ футболчиси Фабио Каннаваро ёрдамчилик қилиши айтилган.

Бундан олдинроқ, Капелло бундан кейин терма жамоалар билан ишлашни истамаслиги ҳақида айтганди.

Top