11:35 / 24.03.2016
1462

Лос-Анжелес аэропортида 31,8 кг кокаин олиб ўтишга уринган стюардесса Нью-Йоркда ҳибсга олинди

Ўтган ҳафтада Калифорниядаги Лос-Анжелес аэропортида юклари орасида 31,75 кг миқдоридаги кокаин моддасини олиб ўтишга уринганида тўхтатилиб, кейин қочиб кетган стюардесса 23 март куни Нью-Йорк аэропортида қўлга тушди. JetBlue авиакомпанияси ходими бўлган Марша Гей Рейнолдс ўз ихтиёри билан Жон Кеннеди номидаги аэоропортдаги полициячиларга таслим бўлган. Бу ҳақда АҚШ бош прокуратурасининг Нью-Йоркдаги бўлими хабар қилган.

Манбанинг маълумотига кўра, 18 март куни ушбу стюардесса шубҳали ҳаракатлари туфайли ноқонуний равишда гиёҳванд моддалар олиб ўтишга урингани фош бўлганди. У назоратдан ўтиш ҳудудига кирганида таҳликага тушган ва 75 фунт (31,75 кг) миқдоридаги кокаин бўлган юкларини қолдириб қочиб кетганди.

Рейнолдс хонимга гиёҳванд моддаларни тарқатиш мақсадида ташиш жиноятини содир этиш бўйича айблов эълон қилинган. Бу иш бўйича суд бугун Нью-Йоркдаги Бруклин туманида бошланади.

Top