20:50 / 28.03.2016
1820

Кам ҳаракатли ҳаёт тарзи 3,8 фоиз ўлимларнинг сабаби ҳисобланиши маълум қилинди

Олимларнинг аниқлашича, кам ҳаракатли ҳаёт тарзи 3,8 фоиз ўлимларга сабаб бўлади. Бу тадқиқот билан American Journal of Preventive Medicine журналида танишиш мумкин.

Олимлар тадқиқот давомида 54 та давлатдан олинган ҳаёт тарзи ва ўлим ўртасидаги боғлиқлик аниқланган, 2002 йилдан 2011 йилгача чоп этилган илмий мақолаларни таҳлил қилишди. Мутахассислар қуйидагича хулосага келишди: кам ҳаракатли ҳаёт тарзи 3,8 фоиз ўлимларни келтириб чиқаради. У семириш, инфаркт ва инсульт ҳамда умуртқа жароҳатларига олиб келади. Олимларнинг фикрича, кўп вақт ўтирган ҳолда ҳаёт тарзи кечирадиганлар кўпроқ Тинч океанининг ғарбий қисми, Европа ва Шимолий Америкада энг кўп, Жануби-Шарқий Осиё давлатларида эса энг кам ўладилар.

"Биз шуни аниқладикки, агар одамлар стол олдида 10 фоизга камроқ вақт ўтказишни бошласалар, унда бу бир лаҳзадаёқ ва жуда сезиларли ижобий ўзгаришларга олиб келади", деб қўшимча қилди илмий иш муаллифи.

Олимларнинг огоҳлантиришича, кунига 3 соатдан кўпроқ стол атрофида ўтказиш хавфлидир, бундан ташқари, жисмоний зўриқишлар ҳақида ҳам унутмаслик керак.

Top