20:26 / 28.03.2016
1767

Песков: Путин оиласи ва дўстлари устидан буюртма материаллар тайёрланмоқда

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, давлат раҳбари ёки унинг яқинларига оид ёлғон маълумотлар тарқаладиган бўлса, судга арз қилиш эҳтимолини рад этмади, деб хабар бермоқда “РИА Новости”.

Унинг сўзларига кўра, халқаро суриштирув консорциуми ғарб мамлакатлари ва Россиянинг ўзида Путин, унинг оиласи ва ёшлигидаги дўстларига оид асоссиз хабарларни ошкор қилишга тайёрланмоқда.

“Бундай ғаламисликлар давом этмоқда. Яқин кунларда “холис” ва шов-шувга сабаб бўлувчи навбатдаги ахборот тарқалиши кутилмоқда”, деган Песков.

“Янги бўҳтонлар яқин орада Германия, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Швейцария, Россия ва бошқа бир нечта давлатларда эълон қилинади”, дейди у.

Россия президенти матбуот котибининг айтишича, Россия давлат раҳбари обрўси ва ғурурини ички ҳамда халқаро майдонда ҳимоя қилиш учун барча имкониятларга эга.

Top