08:01 / 29.03.2016
1332

АҚШ, Япония ва Жанубий Корея етакчилари Шимолий Кореяни муҳокама қилиш учун учрашади

АҚШ президенти Барак Обама, Япония бош вазири Синдзо Абэ ва Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе Шимолий Кореянинг ядровий дастурини муҳокама қилиш учун уч томонлама учрашув ўтказмоқчилар.

"Учрашув уч етакчига Шимолий Кореядан таралаётган таҳдидларга умумий жавобларни муҳокама қилиш учун имконият бўлади", деб хабар бермоқда Оқ уй матбуот хизмати.

Сиёсатчилар, шунингдек, минтақавий ва глобал масалалар бўйича уч томонлама ҳамкорликни муҳокама қилишмоқчи.

Учрашув 31 мартда Вашингтонда, халқаро ядровий хавфсизлик саммити давомида бўлиб ўтади. Шу куни Обама ва Хитой етакчиси Си Цзиньпин ҳам учрашади.

Аввалроқ Шимолий Корея АҚШ ва Жанубий Кореяга "жавоб зарбалари" бериш билан таҳдид қилгани маълум қилинганди. Кейинроқ Ким Чен Ин Шимолий Корея армиясини Сеулга зарбалар беришга тайёрланишга чақирганди.

Top