18:34 / 29.03.2016
1741

Дэвид Боуи шарафига уюштирилган концертни скайпда жонли эфирда кўриш имконияти яратилди

31 март ва 1 апрель кунлари Нью Йоркда Дэвид Боуи хотирасига бағишланган шоу бўлиб ўтади. Унда Pixies, Blondie, The Flaming Lips, Mumford & Sons гуруҳлари, шунингдек, Майкл Стайп, Аманда Палмер ва бошқалар қатнашадилар.

Интернет фойдаланувчилари апрель ойидаги концерт трансляциясини хайрия маблағи эвазига кўришлари мумкин бўлади. Бу маълумотни "Дэвид Боуи мусиқаси" лойиҳаси ташкилотчилари ҳам тасдиқлашди. Уларнинг сўзларига кўра, таклиф этилаётган минимал қиймат 20 долларга тенг миқдорни ўз ичига олади.

Top