10:02 / 29.03.2016
2251

«Ҳозирча биринчиси...»

Эгизаклар нима эканини биласизми? Бу нафақат иккига кўпайтирилган қувонч, балки икки карра жонкуярик, ташвиш ва кичкинтойлар соғлиги тўғрисида хавотирланиш.

Ака-ука Боря ва Владик Югай бобоси ва бувисининг эгизак бахти. Улар 2002 йилда туғилишган ва икковида ҳам туғма юрак хасталиги аниқланган (ТЮХ).

Болакайларнинг отаси Россияга тирикчилик нияти билан кетиб, узоқ диёрда ўлим топган, онаси эса янги оила қуриб, уйдан чиқиб кетган. Шундан кейин Боря ва Владик бобоси ва бувиси қарамоғида қолиб кетди. Икки ўғлидан жудо бўлган уларнинг бувиси Людмила Анатольевна ўзининг бутун борлигини невараларига бахшида қилди.

Болалар доим кардиолог назорати остида бўлишган ва анчадан бери операцияга муҳтож эдилар, лекин чол ва кампир нафақасига очиқ юракда ўтказаладиган операция учун зарур бўлган махсус аппаратлар олиш қайда бўлсин... Иккита юрак, бир хил ташхис, иккита зарур бўлган оксигенатор ва иккита нафақа - мураккаб ҳаётий арифметика...

Шифокорлар эса операцияни тезроқ ўтказишни талаб қилишарди. Ҳар бир йил неваралари учун хатар келтирса, ҳар бир операциясиз ўтган йил болаларнинг умри учун хавф-хатарни оширса, икки ўғлонидан жудо бўлган она, болаларнинг бувисининг кўнгли қандай изтиробларни чекканини унинг ўзи билади.

ТЮХ янги туғилган чақалоқлар ва бир ёшгача бўлган болалар ўлими сабаби сифатида биринчи ўринни эгаллайди. Бу хасталик ҳар бир минг туғилган чакалоқлар орасида 6-7 марта учрайди ва бу барча ривожланиш бузилишлари орасида 30 фоизни ташкил этади. Болакай бир ёшдан ўтиб олса, ўлим эҳтимоли кескин камаяди, 1 ёшдан ўн беш ёшгача бўлган ТЮХга мубтало бўлган болаларнинг фақат 5 фоизи оламдан ўтади. ТЮХни фақат жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин. Кардиожарроҳлик ютуқлари туфайли олдин қилиб бўлмайдиган мураккаб реконструктив операцияларни муваффақиятли ўтказишга шифокорлар қодир бўлишган.

Шундай мураккаб операцияларни Тошкент педиатрия институтининг болалар кардиожарроҳлик марказида амалга оширишади. Қонунга мувофиқ болалар учун даволаниш ва операциялар бепул, лекин ҳозирча давлат барча операцияга муҳтож ТЮХга мубтало бўлган болаларни махсус оксигенаторлар ва бошқа қимматбаҳо ашёлар билан таъминлашга қодир эмас.

2015 йилнинг ноябрь ойида «Сочная долина» савдо белгиси (СБ) «Биргаликда ҳаётларни қутқарамиз!» хайрия акциясни ўтказди. Ноябрь ойи давомида ҳар бир сотилган шарбат қутисидан тушган маблағнинг бир қисми оғир касалликларга чалинган болаларни операция қилиш учун махсус ҳисоб рақамига ўтказилган эди. Акция 15 нафар боланинг операцияси учун етарли маблағ жамғаришга муваффақ бўлди.

Операцияга танланган болалар орасида эгизаклардан фақат бир жуфт эди. Владик ҳали яна озгина муолажа олиши ва даволаниши керак бўлгани учун, операцияни Боряда ўтказишга қарор қилинди. Турли ҳужжатларни расмийлаштириш ташвишларини унинг буваси Борис Семенович ўз зиммасига олди.

«Ҳаётларни биргаликда қутқарайлик!» акция давомида жамланган пул Тошкент педиатрия институтининг ҳисоб рақамига ўтказилди. Оксигенаторлар ва бошқа зарур бўлган дори-дармон ва ашёларни излаш, харид қилиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган ташвишларни институт раҳбарияти ўз зиммасига олди ва операциялар ўтказишни ташкил қилди. Ўз мижозларини туғилган кунидан бери ёки ТЮХ ташхиси қўйилган кунидан бошлаб танийдиган шифокорлар уларнинг оилавий аҳволларидан ҳам хабардор. Улар ўзлари кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи операцияга ўта муҳтож 15 нафар болани танлаб олишди.

Болалар кардиожарроҳлик маркази директори Дониёр Пирназаровнинг айтишича, Боря операциядан кейин ўзини яхши ҳис қилмоқда ва яқин кунларда футбол ҳам ўйнаб кетиши мумкин бўлади. Бориснинг нияти эса битта - эгизак укаси Владикка ҳам тезроқ муваффақиятли операция ўтказишса...

Бу ўн бешта «Юрак ҳикояларидан» ўн иккинчиси ва ҳали буларнинг давоми бор...

Юрак ҳикоялари. Биринчи ҳикоя. «Мен бор жойда - доим қуёш чарақлайди...»

Юрак ҳикоялари. Иккинчи ҳикоя: «Энди мен яшашни истайман...»

Юрак ҳикоялари. Учинчи ҳикоя: «Ура, мен операцияга бораман!»

Юрак ҳикоялари. Тўртинчи ҳикоя: «Қўлбола мўъжиза»

Юрак ҳикоялари. Бешинчи ҳикоя: Она: Ўғилчамнинг юракчаси ураяптими, деган хавотирда уйғониб, қулоғимни кўкрагига қўйиб эшитмаган кеча бўлмаса керак

Юрак ҳикоялари. Олтинчи ҳикоя: Олтинчи ҳикоя: «Танишлар у ҳали ҳам ҳаётми деб, ажабланишар эди...»

Юрак ҳикоялари. Саккизинчи ҳикоя:  «Эврика, мени тузатишди!»

Юрак ҳикоялари. Тўққизинчи ҳикоя: Ҳамма бахтли бўлсин! 

Юрак ҳикоялари. «Мен уйда бўлишим зарур...»

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Top