14:59 / 29.03.2016
1334

Миср самолётини олиб қочган шахс учувчидан Истанбулга учишни талаб қилган

Egypt Air авиакомпаниясининг йўловчилардан бири томонидан гаровга олинган А320 самолёти Кипрга эмас, Туркияга олиб борилиши мумкин эди. Самолётни гаровга олган шахс учувчидан Истанбулга учишни талаб қилган. Бу ҳақда The Independent хабар тарқатган.

Самолёт учувчиси Умар ал-Жамол эса ёқилғи етишмаслиги туфайли Истанбулга учишдан бош тортган ва Ларнакага қўнган. Бу ҳақда Al Arabiya мухбири Рейчел Макартур хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, Мисрда номаълум шахслар А-320 йўловчи самолётини гаровга олгани маълум бўлди. Самолёт Искандариядан Қоҳирага рейсни амалга ошираётган эди. Бир муддатдан сўнг лайнер Кипрнинг Ларнака шаҳри аэропортига қўнди.

Охирги маълумотларга кўра, самолётда фақат хорижлик 4 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари қолишган.

Илгарироқ самолётни гаровга олган шахс Иброҳим Самаҳа исмли Миср фуқароси экани маълум қилинган эди.

Top