18:28 / 30.03.2016
1386

Брюссель метроси поездининг электрон таблосида “Бум” сўзи пайдо бўлди

30 март тонгда Брюссель метроси поездларидан бирининг электрон таблосида “Бум” (Boom) сўзи пайдо бўлди. Бу ҳақда RTL терерадиокомпанияси хабар қилмоқда.

STIB транспорт компаниясининг таъкидлашича, бу ҳеч қандай киберҳужум ва қўпол ҳазил эмас, шунчаки, техник носозликдир. “Йўқ, бу компьютер хатоси. Бундан ташқари, яхшилаб эътибор бериб қаралса, ҳарфларнинг ноодатий жойлашганини кўриш мумкин. Уларнинг жойлашуви “Бум” сўзини келтириб чиқарган, аммо бу тасодиф”, — деди STIB вакили Ан Ван.

Унинг алоҳида таъкидлашича, ёзувлар фақатгина битта вагонда пайдо бўлган ва дарҳол олиб ташланган.

Top