16:34 / 31.03.2016
1639

12та давлат нефть қазиб олишни тўхтатиб қўйишга доир музокаралардаги иштирокини тасдиқлади

17 апрель куни Қатарда бўлиб ўтадиган нефть қазиб олишни тўхтатишга бағишланган йиғилишда 12та давлат иштирок этади. Бу ҳақда РИА "Новости" хабар берган.

Ўз навбатида, Эквадор нефть саноати вазири Карлос Пареха Доҳада ўтказилиши кутилаётган учрашув натижаларига ижобий ёндашишини маълум қилди.

"Нефть қазиб чиқараётган ҳеч бир мамлакат жорий нархларга дош бера олмайди. Бизни шу нарсанинг ўзгариши қизиқтиради. Биз бу масалада нефть учун барчага бирдай даромад келтирувчи нарх белгилаш имконини берувчи тўхтамга келинишига умид қиламиз", - деб ёзади вазир ўзининг твиттерида.

Top