11:49 / 31.03.2016
1497

88 ёшли қария 50 йил аввал содир этган жинояти учун 20 йилга озодликдан маҳрум этилди

Руминия коммунистик лагерининг 88 ёшли собиқ раҳбари ярим аср аввал инсониятга қарши қилган иши учун 20 йилга озодликдан маҳрум этилди. У лагерда вафот этган камида 103 маҳбуснинг ўлимида айбланди.

Руминия жануби-шарқидаги Периправа лагерининг 1958-1963 йиллар мобайнидаги раҳбари Иоан Фикиор маҳбусларга нисбатан инсонийлик доирасидан чиқувчи жиноятларни содир этганлиги учун ҳибсга олинганди.

Камида 103 маҳбус лагерда ҳалок бўлган, шунинг учун у бошчилик қилган пайт мамалакатдаги энг мураккаб давр ҳисобланади.

Прокурорлар уни 25 йилга озодликдан маҳкум қилишни талаб қилишганди.

Судда Фикиор доим мамалакат олдидаги ҳарбий бурчини адо этиб келганини ҳамда қўлидан келганича маҳбусларни егулик ва тиббиёт воситалари билан таъминлаганини таъкидлади.

Унинг адвокати Симона Чити ҳукмни бекор қилиш мумкинлигини билдирди. Фикиор иши кўриб чиқилиш чоғида унинг ўзи қатнашмаган.

Фикиор инсониятга қарши чиқишда айбланиб, ҳибсга олинган иккинчи лагер раҳбаридир. Ўтган йили Александр Висинескуга ҳам худди шундай айбловлар қўйилган эди. Висинеску 1956-1963 йиллар мобайнида бошчилик қилган Рамнику Сарат қамоқхонасида шафқатсиз режим ўрнатгани учун жазога ҳукм қилинган. Унинг фаолияти даврида 14 киши вафот этган.

Руминияда 600 мингга яқин киши 1945-1989 йиллар мобайнидаги сиёсий омиллар қурбони бўлиб озодликдан маҳрум этилган.

Энг шафқатсиз чорларнинг қўлланилиши 1950-йилларга тўғри келади.

Top