15:37 / 31.03.2016
1380

Манба: Терактлардан кейин Бельгия телефонлар учун аноним сим-карталарни сотишни тақиқлайди

Бельгия ҳукумати телефонлар учун аноним сим-карталар сотишни тақиқлаш арафасида. Бу ҳақида мамлакатнинг федерал парламенти манбаси ТАСС агентлигига маълум қилди.

"Пасха таътиллари ниҳоясига етиши билан (4 апрелдан кейин) парламент мобил телефонларни шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз сотишни тақиқловчи қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлайди", - деб хабар қилинади манбада.

Унинг сўзларига кўра, қонун кучга кириши билан ҳар бир киши сим-карта эгасининг миллий қайд этиш рақами, яъни унинг паспортидаги электрон рақами билан махсус реестрдан ўтказилади.

"Бу террорчи ташкилотларнинг яширин алоқани амалга ошириш имкониятларини чекалаш учун зарур ", - деб таъкидлади агентлик ходими.

Унинг айтишича, мазкур масала уч йилдан ортиқ вақт давомида муҳокамага қўйилиб келинар эди, бироқ у инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан қаршиликка учрарди.

22 март куни Брюссель аэропортида иккита портлаш содир бўлди, бир соат ўтиб эса "Маэлбек" метросида шу ҳолат такрорланди. Натижада 31 киши ҳаётдан кўз юмди, 340дан ортиқ киши яраланди.

Top