07:31 / 31.03.2016
1332

Пентагон Гуантанамодаги бир неча маҳбуснинг бошқа давлатларга берилишини маълум қилди

АҚШ мудофаа вазирлиги конгрессни Гуантанамо турмасида сақланувчи бир неча маҳбуснинг бошқа давлатларга берилишидан хабардор қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Маҳбуслар камида икки давлатга берилиши режалаштирилмоқда, улардан бир қисми яқин кунларда, қолган қисми эса яқин ҳафталарда бу давлатларга юборилади.   

Аввалроқ Барак Обама конгрессни Кубадаги Гуантанамо турмасини ёпиш бўйича режани қўллаб-қувватлашга чақирганди. 

Обаманинг айтишича, у Гуантанамонинг ёпилиши масаласини ўзидан кейинги президентга қолдиришни истамайди.

Top