21:41 / 31.03.2016
2851

ТАТУнинг 3 профессор-ўқитувчисига техника фанлари доктори илмий даражаси берилди

Тошкент ахборот технологиялари университети “Мобил алоқа технологиялари” кафедраси катта илмий ходим тадқиқотчиси Акмал Муратович Иногомов 05.04.02-Радиотехника қурилмалари ва тизимлари ихтисослиги бўйича “Оптик толаларни камёб ер элементлари билан модификациялаш усуллари ва уларнинг спектрал тавсифи” мавзусидаги докторлик диссертацисини муваффақиятли ҳимоя қилиб техника фанлари доктори илмий даражасини олди. Унга ЎзР ФА академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор Ражабов Телман Дадаевич илмий раҳбар бўлган.

Тошкент ахборот технологиялари университети “Телерадио эшиттириш тизимлари” кафедраси катта ўқитувчиси Бахтиёржон Рахимов Нематовичга 05.04.02-Радиотехника қурилмалари ва тизимлари, радионавигация, радиолокация ва телевидение. Мобил, толали оптик алоқа тизимлари ихтисослиги бўйича “Оптик толали алоқа тизимларига асосан механик констурксив хусусиятларини назорат ва диагностикалаш усуллари” мавзусидаги докторлик диссертацисини муваффақиятли ҳимоя қилгани учун техника фанлари доктори илмий даражаси берилди.

Унинг илмий раҳбари ҳам ЎзР ФА академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор Раджабов Телман Дадаевич бўлган.

Тошкент ахборот технологиялари университети  тадқиқотчиси Бекназарова Саида Сафибуллаевна «Ахборот русурсларига TIAV-мультимедиа тизимларида ахборот ресурсларига дискрет-узлуксиз ишлов бериш жараёнларини моделлаштириш усуллари», 05.01.04-Ҳисоблаш машиналари, мажмуа ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).мавзусидаги докторлик диссертацисини муваффақиятли ҳимоя қилиб техника фанлари доктори илмий даражасига эга бўлди.

Унга Абдураҳмонов Қаҳҳор Паттахҳович физика-математика фанлари доктори, профессор илмий раҳбарлик қилган.

Top