09:25 / 01.04.2016
1514

Sony Pictures 70 ходимини биттагина чат-бот билан алмаштира олди

Sony Pictures компанияси 70 нафар операторини биттагина чат-бот билан алмаштира олди. Бу ҳақда Msg.ai ботлар сервиси яратувчиси Пунит Мехтага иқтибос келтирган ҳолда Business Insider нашри хабар бермоқда.

Мехтанинг айтишича, Disney сунъий онг технологиясига асосланган ботлардан ўзининг мухлисларига фильм қаҳрамонлари билан суҳбатлашиш имкониятини беришда ҳам фойдаланади.

Мехтанинг айтишича, бундай ботлар одамларни узукун давом этувчи меҳнатдан озод қилади, бироқ уларнинг ўрнини боса олмайди. Улар асосан мижозларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ хизматларни бажаради. Агарда сўров бот учун жуда мураккаблик қилса, суҳбатга одам аралашиб, фойдаланувчининг саволига аниқ жавоб бера олиши мумкин.

Аввалроқ Microsoft Build 2016 дастури тақдимотида Skype бўйича суҳбатлашиш учун видеоботлар намойиш қилинди.

Top