23:24 / 06.04.2016
1954

“Юлдузлар жанги” фильмидаги AT-ST роботининг ҳақиқий нусхаси ясалди

Номаълум шахс “Юлдузлар жанги” фильмидаги AT-ST транспорт “вездеход”ининг нусхасини тахта, пластик ва металл ёрдамида ясади. AT-ST тўлиқ ҳажмда ишланган бўлиб, баландлиги сал кам 8 метрни ташкил этади. 

Видеога кўра, робот ўз қуролларини ҳаракатлантира олади ва ўқ отиш овозларини ҳам чиқаради. AT-ST болалар майдончасида жойлаштирилган. Роботнинг ичида икки киши учун жой ажратилган.

Аввалроқ, интернет фойдаланувчиси AT-ST роботи суратини Imgur сайтига юклаган ва фотосуратнинг изоҳига кўра у қурилмадан жуда ҳам ҳайратланган.

Top