20:42 / 06.04.2016
1511

УЕФА офисига Швейцария полицияси келиб, офшор можароси бўйича тинтув ўтказди

УЕФА офисига Швейцария полицияси келди ва ташкилотнинг собиқ бош котиби, ҳозирда ФИФА президенти бўлган Жанни Инфантинонинг офшор компаниялар можаросига алоқадорлиги бўйича пайдо бўлган маълумотни текшириш учун тинтув ўтказди.

Бундан олдинроқ, ФИФАнинг янги президенти Жанни Инфантино номи офшор ҳисоб рақамлар ҳақидаги маълумотлар келтирилган "Панама ҳужжатлари"да эслатиб ўтилгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.

Инфантино имзоси УЕФА ҳамда эквадорлик Уго ва Мариано Жинкислар ўртасида телетрансляция ҳуқуқларини сотиш бўйича шартномалардан бирида тургани айтилганди. Жинкислар спорт маркетинги соҳасида коррупция ва ФИФАдаги коррупцион можарога алоқадорликлари аниқланган. Улар ҳуқуқни сотиб олгач, уни асл нархидан 3 баробар қимматроққа сотган.

УЕФА ташкилот вакиллари томонидан қандайдир қоида бузилиши амалга оширилганини инкор қилган.

Текширув вақтида полиция УЕФА офисидан ташкилотнинг шартномалари нусхалари олиб кетилган.

УЕФА бу рейд бўлиб ўтгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган ва бу иш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Top