10:57 / 09.04.2016
1371

Бостон суди Apple’га жиноятчининг смартфонини очиш бериш мажбуриятини қўйгани маълум бўлди

Бостон суди Apple’га АҚШ ҳуқуқ-тартибот муассасаларига жиноий гуруҳнинг аъзоси бўлиши мумкин бўлган шахснинг смартфонини очиб беришда ёрдам бериш мажбуриятини қўйгани маълум бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. Ушбу қарор февралдаёқ қабул қилинган бўлиб, 8 апрелдагина суд ҳужжатлари ошкор қилинди.

"Техник ёрдам қурилмадаги маълумотларни имкони борича бус-бутун олиш, уларни дискка ёки бошқа ахборот ташувчига кўчириш ва уни ҳуқуқ-тартибот муассасаларига топширишдан иборат эди", дейилмоқда Бостон суди баёнотида.

Февралда "олма" компанияси Сан-Бернардинода теракт уюштирган террорчилардан бирига тегишли iPhone’ни очиб беришдан бош тортганди.

Top