11:28 / 09.04.2016
1794

Deep Purple, Cheap Trick ва Chicago рок-н-ролл шуҳрати зали аъзосига айланишди

Deep Purple, Cheap Trick ва Chicago афсонавий гуруҳлари Оҳайо штати Кливленд шаҳридаги рок-н-ролл шон-шуҳрат зали аъзоси бўлишди, деб хабар қилмоқда The Hollywood Reporter.

Тантанали маросим, Бруклиндаги Barclays Centerда бўлиб ўтган.
N.W.A реперлари ва америкалик қўшиқчи ва мусиқачи Стив Миллер ҳам шундай шарафга муносиб кўрилди.

Илк қўшиғи чиққанидан сўнг камида 25 йил ўтган қўшиқчилар ушбу зал аъзоси бўлишлари мумкин. Номзодларни эса, мусиқа тарихи мутахассислари танлаб олишади.

Жанет Жексон ва N.W.A. реперлари рок-н-ролл шон-шуҳрат зали аъзоси бўлиши мумкинлиги айтилган эди.

Top