09:47 / 10.04.2016
1813

Тожикистон элчихонаси Россия ташқи ишлар вазирлигига метродаги тажовуз сабабли арзнома юбормоқчи

Тожикистоннинг Москвадаги элчихонаси ўз фуқаросига Москва метросида тажовуз қилинишини ҳаққоний тергов қилишда ёрдам бериш илтимоси билан Россия ташқи ишлар вазирлигига арзнома юбормоқчи, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.

Аввалроқ метро поезди "Калужская" станциясига томон ҳаракатланаётганда вагонда икки йўловчи баҳслашиб қолгани, оқибатда 60 ёшли москвалик иккинчи йўловчининг бошига травматик тўппончадан икки марта ўқ узгани маълум қилинганди. Қонунбузар воқеа жойидан қочиб кетган, бироқ кейинроқ қўлга олинган.
Бошидан жароҳат олган йўловчи шаҳардаги 1-сонли шифохонага етказилган. Кейинроқ маълум бўлишича, у тожикистонлик Сулаймон Саидов исмли муҳожир бўлган.

"Ҳозирда элчихона Россия ташқи ишлар вазирлигига бу жиноий ишни тергов қилиш масаласида, унинг ҳаққоний кўриб чиқилишини сўраб арзнома юбормоқчи", дейилди Тожикистон элчихонасида.

Top