17:36 / 11.04.2016
1508

Ди Каприо 100 йилда биринчи марта ёввойи йўлбарсларнинг популяцияси ўсишига изоҳ берди

Ҳолливуд актёри Леонардо Ди Каприо 100 йилда биринчи марта ёввойи йўлбарсларнинг популяцияси ўсишига изоҳ берди. "Оскар" мукофоти соҳибининг мурожаати Жаҳон ёввойи табиат фонди (WWF )нинг сайтида нашр этилди.

Ди Каприо WWF директорлар кенгаши таркибига киради ва Leonardo DiCaprio Foundation гуруҳига раҳбарлик қилади.

"Йўлбарслар - Ер юзидаги энг муҳим ва севимли ҳайвонлардан бири", дейди актёр.

WWF кенгаши билан ҳамкорликда унинг фонди ёввойи табиатда йўлбарслар сонини икки баробар кўпайтириш бўйича жиддий ишларни амалга оширишга муваффақ бўлди.

Жумладан, бундай лойиҳалар билан Непалда шуғулланилди.

"Мен бизнинг ҳамкорликдаги ишларимиз олдинга қараб бораётганидан фахрланаман, бироқ хали қиладиган ишларимиз кўп", - дея таъкидлади Ди Каприо.

Top