07:31 / 11.04.2016
1305

Сан-Францискода кекса эркак автобусда жой учун баҳсда юрак хуружидан вафот этди

Сан-Францискода кекса эркак автобусда жой учун баҳсда юрак хуружидан вафот этди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Полициянинг таъкидлашича, у ерда 75 ёшли эркакнинг тўсатдан вафот этиши ва унга ҳужум қилиниши мумкинлиги ҳолати тергов қилинмоқда. 

Полиция зобити Жизель Талкофнинг айтишича, эркак 53 ёшли аёл билан автобусда бўш ўрндиққа ўтириш учун тортишувдан бир неча дақиқа ўтиб вафот этган. Айни вақтда бу иш бўйича ҳеч ким ҳибсга олинмаган.

Top