09:50 / 12.04.2016
3496

Термизда фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига бағишланган семинар ўтказилди

Термизда фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг ташкилий-ҳуқуқий асослари мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Бойсун, Музработ, Шеробод, Термиз, Қизириқ, Ангор туманлари Кенгашларининг сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, туман ва шаҳар бўлинмалари масъул ходимлари, ўзини ўзи бошқариш органларининг ишчи гуруҳи раҳбарлари иштирок этди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Бу йилги сайловларда вилоят бўйича 832 фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 8 минг 400 дан ортиқ маслаҳатчиси сайланади. Бу вазифага етарли ҳаёт тажрибасига эга, эл орасида обрў-эътибор қозонган ва ҳар томонлама муносиб номзодлар кўрсатилишини таъминлашга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Семинарда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси ва ишчи гуруҳларининг асосий вазифаси, сайловнинг ҳуқуқий асослари, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиблари хусусида атрофлича маълумот берилди.

Top