18:36 / 14.04.2016
1510

Америкалик 94 соат вақтини телевизор қаршисида сериал томоша қилиш билан ўтказди

Бруклинда истиқомат қилувчи Алехандро Фрагосо телевизорни узлуксиз томоша қилиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди. Фрагосо экран қаршисида 94 соат, яъни деярли тўрт кун ўтказди ва у Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда The Digital Trends нашри хабар берди.

Бу рекордни амалга оширишда у ўрта ер денгизи халқларининг парҳез қилиш усулидан ва технологиялардан фойдаланганлигини айтди. Биргаликда улар Фрагосога қондаги шакар даражасини ушлаб туришда ва уйқуни енгишда ёрдам беришди. Таъкидланишича, унинг соғлигини текшириб туриш учун олдида шифокор ҳам бўлган.

Шифокорнинг сўзларига кўра, тадқиқотнинг охирида Фрагосода кучли галлюцинациялар ва юрак уришининг тезланиши кузатилган. Бундан ташқари, ўзи билмаган ҳолда бир оз вақтга ухлаб ҳам қолган.

У томоша қилган шоулар хар ҳил бўлган. Унга “Тахтлар ўйини”, “Бобнинг тамаддихонаси”, “Уддабуронлигингни жиловла” ва бошқа бир неча сериалларни кўрсатишган. Фрагосонинг сўзларига кўра, тадқиқот жараёнида у телевизорни кўп томоша қилиш қанчалик соғлиқга зарарли бўлиши мумкинлигини тушиниб етган.

Top