16:27 / 14.04.2016
3027

Вақтинчалик ишлаш гувоҳномасини олиш учун қандай ҳужжатлар тайёрлаш керак бўлади?

Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олиш учун фуқаро томонидан Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига мурожаат қилинади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Меҳнат бошқармаси бўлим бошлиғи Жалолиддин Абдусатторов маълумотига асосланиб, “Даракчи” нашри хабар бермоқда.

Вақтинчалик ишлаш гувоҳномасини олиш учун марказга ариза, асл нусха кўрсатилган ҳолда паспортнинг нусхаси, 3х4 см. ўлчамли тўртта фотосурат, белгиланган шаклдаги сўровнома, шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келадиган ва вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган фуқаролар турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини ҳам тақдим қилишлари керак.
Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома амалдаги барча ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин икки иш куни мобайнида берилади. Гувоҳнома муддати олти ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Top