17:22 / 15.04.2016
1375

Тарихда илк марта БМТ бош котиби лавозими учун номзодлар билан суҳбат ўтказилди

14 апрель куни БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида тарихда илк марта ташкилотнинг бош котиби лавозимига номзодлар иштирокидаги суҳбатлар якунланди.

Бу лавозим 2017 йилнинг 1 январида бўшайди. Сўнгги кун уч нафар номзод суҳбатдан ўтишди - Сербиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Вук Еремич, БМТ тараққиёт дастури админстратори Ҳелен Кларк (Янги Зеландия) ва Македония ТИВнинг собиқ раҳбари Срджан Керим.

Уларнинг ҳар бирига қисқа кириш сўзи ва БМТга аъзо давлатлар дипломатлари ва фуқаролик жамияти вакилларининг саволларига жавоб бериш учун икки соатдан вақт ажратилди.

Номзодларнинг ҳар бири ўзини мамалакатларнинг фикрини инобатга олувчи, аммо босим ўтказиб бўлмайдиган етакчи ва моҳир бошқарувчи қилиб кўрсатишга ҳаракат қилди. Улар БМТ фаолиятининг самарадорлигини оширишга тайёр эканликларини маълум қилишди. Баъзи номзодларнинг жавоблари бир-бирига ўхшаш бўлса-да, уларнинг айримлари диққатни тортди.

БМТ сайтида олти хил тилда (рус, инглиз, араб, испан, хитой ва француз) тўғридан-тўғри узатилган суҳбатларни турли мамлакатлардаги 227 минг атрофидаги томошабинлар кузатишган.

Top