08:52 / 16.04.2016
1384

Покистон бош вазири Кэмерон ва ас-Сисийдан кейин eBay интернет-аукционида сотувга қўйилди

Номаълум шахслар eBay интернет-аукционида Покистон бош вазири Навоз Шарифни сотувга қўйдилар, деб хабар бермоқда Mashable нашри.

Лотнинг таърифида у ишлаб чиқариш нуқсонлари сабабли "янги, бироқ нуқсонлари борлиги", "яроқсиз ҳолда ва ҳеч қачон ишчи ҳолатда бўлмагани" айтилган. Сайт фойдаланувчилари 100 дан ортиқ ставка қилиб, лот веб-сайтнинг британ версиясидан ўчирилиб ташланмагунча унинг нархини 92 минг долларгача кўтаришган.

Таъкидланишича, Шарифнинг сотувга қўйишга уриниш "Панама ҳужжатлари"нинг чоп этилиши билан боғланган. Бу ҳужжатларда бош вазир оиласи билан офшор тузилмалар ўртасида алоқа борлиги кўрсатилган.

Бунгача eBay’да Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ва Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий ҳам сотувга қўйилганди.

Top