18:11 / 17.04.2016
1943

Тоттининг голи «Рома»ни «Аталанта»га қарши ўйинда мағлубиятдан сақлаб қолди

Италия А сериясининг 33-турида «Рома» «Аталанта» майдонига сафар қилди ва 3:3 ҳисобидаги дурангни қайд этди.

Ўйиннинг 27-дақиқасидаёқ римликлар Лука Динь ва Раджа Наингголан урган голлар эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишганди. Аммо мезбонлар ирода намойиш этиб биринчи таймнинг ўзидаёқ Марко Д'Алессандро ва Марко Боррьелло голлари эвазига ҳисобни тенглаштиришди.

Иккинчи бўлим бошида «Аталанта» олдинга ташланди ва римликлар жамоасининг собиқ футболчиси Боррьелло яна бир бор гол уриб, ҳозирги жамоасини олдинга олиб чиқди. «Рома»ни захирадан ўйинга қўшилган тажрибали футболчи Франческо Тотти мағлубиятдан қутқариб қолди: 39-ёшли ҳужумчи ўйиннинг 85-дақиқасида ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланди.

Эндиликда «Рома» 65 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда жойлашган, «Аталанта» эса 37 очкоси билан 14-ўринда қолмоқда.

Италия - А Серия А. 33-тур
Аталанта (Бергамо) – Рома (Рим) – 3:3
Голлар: Динь, 23 (0:1); Наингголан, 27 (0:2); Д'Алессандро, 33 (1:2); Боррьелло, 37 (2:2); Боррьелло, 50 (3:2); Тотти, 85 (3:3).
Огоҳлантиришлар: Боррьелло, 51; Мазиелло, 55; Раймонди, 90; Куртич, 90+4 – Жуканович, 35; Де Росси, 67; Жеко, 90; Манолас, 90+4.

Top