16:57 / 18.04.2016
1802

АҚШда ироқлик талабани араб тилида сўзлашгани учун самолётдан тушириб юборишди

АҚШда ироқлик талабани телефон орқали араб тилида гаплашгани учун самолётдан тушириб юборишди. Бу ҳақда The New York Times хабар берган.

Воқеа Southwest Airlines авиакомпаниясининг Лос-Анжелесдан Оклендга йўл олаётган самолёти бортида содир бўлган.

Калифорниянинг нуфузли университетида таълим олувчи 26 ёшли Ҳайрулдин Маҳзумий Ироқдаги амакисига қўнғироқ қилган. Ўзининг айтишича, у амакисига шахсан БМТ бош котиби қатнашган тадбир хусусида сўзлаб бермоқчи бўлган. Лекин унинг ёнида ўтирган йўловчига Маҳзуми хатарли туюлган. Оқибатда экипаж аъзолари: “Сиз нега самолётда араб тилида гаплашдингиз?” деган савол билан самолёт бортини тарк этишни сўрашган.

“Исламофобия бу мамлакатни мана нима кўйларга солди”, - норозилигини маълум қилди Маҳзуми, у билан “худди ҳайвондек” муомила қилишганидан ранжиб.

Бу йил бошидан буён мусулмонлар билан Америка авиалинияларида содир бўлган еттинчи ҳолат ҳисобланади.

Top