07:24 / 18.04.2016
2129

Ла Лига, 33-тур. «Барселона» «Валенсия»га қарши ўйинда мағлубиятга учради

«Барселона» Испания чемпионати 33-турида «Валенсия»ни қабул қилди. «Камп Ноу»да каталонияликлар 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу жамоанинг турнирда қаторасига учинчи мағлубиятига айланди.

Биринчи бўлим ярмида автогол юз берди— тўп Иван Ракитич оёғидан «Барселона» дарвозасига бориб тушди. Жамоалар танаффусга чиқиши арафасида меҳмонлар вакили Сантьяго Лоренсо иккинчи голни уриб, ўз жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади. 63-дақиқада Лионель Месси бир гол билан жавоб қайтарди. Бу унинг профессионал фаолиятидаги 500-голи бўлди.

33 турдан кейин «Барселона» (76 очко) турнир жадвалида биринчи ўринда қолмоқда, жамоа очколари сони «Атлетико» билан тенг бўлсада қўшимча кўрсаткичлар нисбатан яхшироқ. «Валенсия» эса (40 очко) 11-ўринда жойлашган.

Испания Ла лигаси, 33-тур
Барселона (Барселона) – Валенсия (Валенсия) – 1:2
Голлар: 0:1 – 26, автогол Ракитич, 0:2 – 45 Санти Мина, 1:2 – 63 Месси.
Барселона – Браво, Суарес, Пике, Альба, Маскерано, Серджи Роберто, Ракитич, Бускетс, Иньеста, Неймар, Месси.
Валенсия – Диего Алвес, Абденнур, Сикейра, Барраган, Мустафи, Парехо, Хави Фуэго, Андре Гомеш, Перес (Жоау Канселу, 74), Родриго (Гайя, 88), Санти Мина (Пако Алькасер, 60).
Огоҳлантиришлар: Барраган (15), Пике (35), Суарес (40), Парехо (51), Андре Гомеш (68), Неймар (86).

Top