20:58 / 20.04.2016
1636

ОЧЛ, 5-тур. «Локомотив» Дубайда «Ан-Наср» билан дуранг ўйнаб, гуруҳ етакчилигини сақлаб қолди

Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган Дубайнинг «Ан-Наср» жамоаси Тошкентнинг «Локомотив» жамоасини қабул қилди.

Ўйиннинг 31-дақиқасида Жирес Кембо Экоко мезбонларни олдинга олиб чиқди. Орадан 12 дақиқа ўтиб, Темурхўжа Абдухолиқов жавоб голини уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

«Локомотив» сафарда муҳим бир очкони қўла киритди ва гуруҳда 9 очко билан 1-ўринни сақлаб қолди.

«Локомотив» сўнгги турни ўз майдонида «Ан-Наср»га қарши ўтказади. Ўша учрашувдаги дуранг натижа ҳам Тошкент клубини тарихда илк марта Осиё Чемпионлар Лигасининг нимчорак финалига олиб чиқади.

Осиё Чемпионлар лигаси, 5-тур
А-гуруҳи
«Ан-Наср» – «Локомотив» - 1:1
Голлар: 1:0 - 31 Жирес Кембо Экоко, 1:1 - 43 Темурхўжа Абдухолиқов.
«Ан-Наср»: 12.Аҳмад Шамбих, 4.Холид Жалол, 5.Тариқ Аҳмад, 6.Маҳмуд Ҳамис, 7.Нилмар, 8.Жирес Кембо Экоко, 10.Луис Хименез, 11.Жонатан Питройпа, 16.Амир Шамбих, 18.Аҳмад Ал Ясси, 20.Маъсуд Сулаймон.
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Олег Зотеев, Салим Мустафоев, Ислом Тўхтахўжаев (Сергей Прохоров, 46), Шерзод Файзиев, Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Санжар Шоаҳмедов, Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Иван Нагаев, 86), Сардор Мирзаев (Жасур Ҳасанов, 73).

Top