16:43 / 21.04.2016
2174

Наманган вилоятида «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” шиори остида тадбирлар ўтказилмоқда

Наманган вилоятида «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари бугун ҳам кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.

Наманган шаҳри, Косонсой, Тўрақўрғон, Уйчи ва Наманган туманларида бўлиб ўтаётган тадбирлардаги байрамона руҳ ҳар бир ёшнинг қалбига кўчган.

Тарғибот тадбирлари Тўрақўрон туманидаги 22-ўрта мактабда ҳамда Наманган туманидаги 36-ўрта мактабларида давом эттирилди. Унда шоирлар, ёзувчи ва санъат аҳли иштирок этди. Бунга мисол қилиб, шоилар - Зиёвиддин Мансуров, Чоршам Рўзиев, Иброҳим Маҳкамов эл суйган «Элдидо» гуруҳи хонандалари, актёр ва кинорежиссиёр Фарход Худайбердиев ва хонандалар Бахром Назаров, Шароф Муқимовларни келтириш мумкин.

"Биз санъаткорлар чинакам бахтли санъаткорлармиз, десам, муболаға бўлмайди. Чунки биз озод ва обод, эркин ва фаровон юртда яшамоқдамиз. Ким қайси соҳада меҳнат қилишни истаса, барча шарт-шароитлар муҳайё. Бугунги ўтказилаётган “Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзуидаги тарғибот тадбирларида мухлисларимиз билан яқиндан кўришиб, дийдорлашиш бизга, албатта, куч бағишлайди", дейди хонанда Шароф Муқимов.

«Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллаашимиз керак?” шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.

Top