12:14 / 21.04.2016
1257

Пентагон: Россия авиациясининг 70 фоиздан кўпроқ зарбаси ИШИДга қарши тўғри келмоқда

АҚШ бошчилигидаги аксилтеррорчилик коалициясининг расмий вакили Стив Уоррен Россия ҳарбий-коинот кучларининг 70 фоиздан кўпроқ зарбаси ИШИД ва "Жибҳад ан-Нусра" жангарилари позицияларига тўғри келишини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.

Уоррен журналистлар билан мулоқотда Россиянинг Суриядаги ҳарбий операцияси бошида "80 фоиз зарбалар мухолифатга тўғри келганини" таъкидлаб ўтди.

"Жанговар ҳаракатларнинг тўхтатилишидан бошлаб биз ўзгаришларни кўрдик. Бир томондан, россияликлар ҳақиқатдан ҳам ИШИДга зарба бера бошлади. Бир ҳафта аввал бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, 70 фоиздан кўпроқ зарба ҳақиқатдан ҳам ИШИДга қарши қаратилган бўлган", деб айтди Уоррен.

Уоррен Россия самолётлари "кўпроқ "Жибҳад ан-Нусра"га зарбалар берганини қўшимча қилди.

Уоррен шунингдек ўт очишни тўхтатиш тартибининг бузилишлари сони ўсаётганидан хавотирланиш билдирди. Унинг айтишича, Сурия ҳукумат қўшинлари "бошқа кучлар" билан тўқнаш келмоқда. Уоррен Вашингтон Москвани бир неча бор "буни тўхтатиш учун" Башар Асад тузумига таъсиридан фойдаланишга чақирган.

Аввалроқ Россия давлат думаси спикери Сергей Наришкин Россия ҳарбий-коинот кучлари Сурия ҳудудида ИШИД, "Жибҳад ан-Нусра" ва бошқа террорчилик тузилмаларига қарши операцияни бир неча баробар "қисқартирилган кўринишда" олиб бораётганини айтганди.

Top