23:19 / 22.04.2016
1977

Audi A6 ва A7 моделлари смартфон учун симсиз қувватлаш қурилмаси билан жиҳозланди

Audi компанияси янгиланган A6 ва A7 Sportback оилаларини намойиш қилди. Моделларда кузовнинг олд ва орқа қисмлари дизайни бироз ўзгарди ҳамда жиҳозланиш рўйхати кенгайди. Мисол учун, A6’да янги Q7’даги каби смартфонлар учун симсиз қувватлаш қурилмаси ва орқа ўриндиқлардаги йўловчилар учун иккита планшетли кўнгилочар тизими пайдо бўлди, планшетлардан машинадан ташқарида ҳам фойдаланиш мумкин.

A6 ташқи кўриниши деярли ўзгармади – янгиланган моделни фақатгина горизонтал тасмалар ва туманга қарши фараларнинг ҳошиясидан фарқлаш мумкин. Фаралар ҳошияси аввал хромланган бўлган, энди эса улар қора рангда бажарилган.

Моделнинг орқасида бошқа диффузор пайдо бўлди, S line пакетига эга модификациясида радиатор панжараси қора ҳошияга ва хромланган горизонтал пластинкаларга эга.

Бундан ташқари, А6’га кузов бўялишининг иккита янги варианти (қизил рангдаси Matador red ва яшил рангдаси Gotland green деб номланади) ва ғилдирак дисклари дизайни ҳамда интерьер версиялари ва безак элементлари қўшилди. MMI мультимедиа тизими энди Apple Car Play ва Android Auto’ни қўллаб-қувватлайди.

A6’нинг барча вариантилари учун Advanced package пакети мумкин бўлди, унга жигарранг кузов, 20 дюймли ғилдираклар диски, фаол орқа дифференциалли тўлиқ привод, жигарранг чарм билан қопланган спорт курсилари, салондаги алюминий безаклар ва велюр гиламчалар киради.

Янги Audi A6 ва Audi A7’ларга майдан бошлаб буюртма бериш мумкин. Машиналар дилерларга июлда етиб келади.

Top