14:05 / 25.04.2016
1405

Ёғоч калтаклар билан қуролланган талончилар москваликнинг 250 минг доллар пулни ўмариб кетди

Москва шаҳрининг жануби-шарқий ҳудудида номаълум шахслар эркак кишига ёғоч калтаклар билан ташланиб, унинг ичида 250 минг доллар пули бор сумкасини тортиб олишган. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига таяниб “Москва” шаҳар янгиликлари агентлиги хабар берди.

46 ёшли эркакка Маячников бульваридаги кўп қаватли уйлар атрофида ҳужум қилишган.

Мазкур воқеа бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Top