09:52 / 03.05.2016
4573

Қирғизистонда тоғ кўчкиси вақтида ўлим қайд этилгач, қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинмоқда

Қирғизистон фавқулодда вазиятлар хизматлари Олмалуу-Булоқ қишлоғи аҳолисини эвакуация қилишни бошлади. Ўтган ҳафтада тоғ кўчкилари туфайли бу ерда еттита хонадон вайрон бўлди. Натижада 15 ёшли ўспирин нобуд бўлган. Яна икки кишини қишлоқдошлари қутқариб қолишга улгурган. 

Бош вазир Сооронбой Жээнбековнинг ФҲВ раҳбари Қувватбек Бўронов билан учрашувчи якуни бўйича 73та оиланинг кўчирилиши тўғрисида республика ҳукумати матбуот хизмати хабар қилди. 

Фавқулодда ҳолатлар вазири бош вазирга ёмғирли об-ҳаво сабабли Сузоқ туманида тоғ кўчкисининг қайталаш эҳтимоли мавжудлиги ҳақида маълум қилди. Ўз навбатида Жээнбеков ҳукуматнинг вазифаси – хавфсизликни таъминлаш ҳамда одамларнинг кўчиб ўтиши учун шароит яратиш эканини билдирди.

Top