11:28 / 04.05.2016
2704

БМТ Ҳалабдаги жанглар оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлгани ва жароҳатланганини маълум қилди

Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги жанговар ҳаракатлар оқибатида охирги икки ҳафта давомида юзлаб одамлар ҳалок бўлди ва яраланди. Бу ҳақда 3 майда журналистларга БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.  

"Бизнинг ҳамкасбларимиз Ҳалаб ва унинг атрофида охирги икки ҳафта жанговар ҳаракатларнинг кескинлашуви юзлаб одамларнинг ҳалок бўлиши ва жароҳатланишига, улардан кўпчилигини болалар ташкил қилади, ва шунингдек мактаблар, шифохоналар ва фуқаролик инфратузилмасининг бошқа объектларининг шикастланишига олиб келганини маълум қилишмоқда. Албатта, бу инсонпарварлик операцияларининг амалга оширилишига халақит беради", деб айтди Дюжаррик.    

Дюжаррикнинг айтишича, БМТда Суриянинг бошқа ҳудудларида, хусусан Даръа вилоятида ҳам зўравонликнинг авж олаётганидан хавотир билдиришмоқда. Бу вилоятда ўтган ҳафта "жанговар ҳаракатлар ва ҳаво бомбардимонлари кескинлашиб кетган". Вакил БМТ " халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи талаб қилганидек ихтилоф томонларини фуқароларни ҳимоя қилишга чақираётганини" айтиб ўтди. 

Вакил 3 майда Ҳалабдаги яна битта шифохона зарбаларга учраганини маълум қилди, бу ҳолат бошқа бир шифохонага ҳужум қилингандан бир ҳафта ўтиб содир бўлди. Ўша ҳужумда камида 20 киши ҳалок бўлганди. Янги ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди.

Аввалроқ Буюк Британия ва Франциянинг БМТдаги доимий вакиллари Ҳалабдаги вазият бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказишни таклиф  қилишди. Хавфсизлик кенгашида раислик қилувчи мисрлик дипломат Амр Абдул Латиф Абу ал-Аттанинг айтишича, учрашув 4 май куни бўлиб ўтиши мумкин. Бу йиғилишда БМТ бош котиби иштирок этади. Пан Ги Мун 27 апрелдаги шифохонанинг ўққа тутилиши учун жавобгарликни расмий Дамашқ зиммасига юклаганди.

Top